«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


Саудия Арабистони Нукусдаги иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаши режалаштирилмоқда
19 август 2024, 17:07

Саудия Арабистони Нукусдаги иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаши режалаштирилмоқда

Президентга Қорақалпоғистонда амалга оширилиши режа қилинган инвестиция лойиҳалари тақдим этилди. Саудия Арабистони билан Нукус шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш, Испания билан қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш ҳамда Германия билан мисни қайта ишлаш лойиҳалари режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга боради
19 август 2024, 11:09

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга боради

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради. Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш режалаштирилган. 20 август куни давлат раҳбари Нукусда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказади.

1 сентябрдан бошқа турдаги пенсия ва нафақалар миқдори қандай ўзгаради?
15 август 2024, 17:43

1 сентябрдан бошқа турдаги пенсия ва нафақалар миқдори қандай ўзгаради?

1 сентябрдан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори, боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори ҳамда бошқа нафақа ва тўловлар 15 фоизга оширилади.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди
15 август 2024, 14:36

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотда ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштиришни кўриб чиқди. Кремлга кўра, «халқаро ва минтақавий кун тартиби масалалари Россиянинг БРИКСга амалдаги раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилинди».

Ўзбекистонда факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича фармон имзоланди. Асосий маълумотлар
14 август 2024, 16:51

Ўзбекистонда факторинг хизматларини ривожлантириш бўйича фармон имзоланди. Асосий маълумотлар

Президент факторинг хизматлари бозорини ривожлантиришга оид фармон имзолади. 2025 йилдан кредит ташкилотлари факторинг шартномалари бўйича сотиб олинган пул талабномаларини қайта сота (рефакторинг) олади, мижоз контрагенти норезидент бўлса, операцияларни хорижий валютада қилишга рухсат этилади.

Қирққа яқин тадбиркор орден ва медаллар билан тақдирланди
14 август 2024, 10:55

Қирққа яқин тадбиркор орден ва медаллар билан тақдирланди

Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини, жумладан, 37 кишини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Уларга «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва «Келажак бунёдкори» ҳамда «Шуҳрат» медаллари берилди (рўйхат).

Бўш турган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга ижарага берилади
13 август 2024, 20:50

Бўш турган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга ижарага берилади

Президент коллеж ва техникумлардаги тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ва хоналари тадбиркорларга бевосита ижарага берилишини айтди. Тушган маблағлар биноларни таъмирлаш ва жиҳозлар сотиб олишга сарфланади.

Аҳолига суюлтирилган газни хусусий сектор ёрдамида етказиб бериш таклиф этилмоқда
13 август 2024, 08:44

Аҳолига суюлтирилган газни хусусий сектор ёрдамида етказиб бериш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон аҳолисига суюлтирилган газ етказиб бериш учун хусусий секторни жалб этиш режалаштирилмоқда. Президент бу масалани ўрганиб, таклифлар киритишни топширди. Бугунги кунда аҳолининг қарийб 47 фоизи суюлтирилган газ олади.

«Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди». Президент — спортчиларнинг Олимпиададаги иштироки ҳақида
12 август 2024, 16:20

«Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди». Президент — спортчиларнинг Олимпиададаги иштироки ҳақида

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштироки муносабати билан табриклади. «Токио Олимпиадасидан кейин топ-15 га кирамиз деб, катта мақсад қўйгандик… Бу янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди», — деди у.

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
9 август 2024, 21:17

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Олимпиадада олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматовни телефон орқали табриклади. Шавкат Мирзиёев Рашитов жароҳатига қарамай ғалаба қозонгани ва Дўсматовнинг жангини «нафас олмай» кузатганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйича миллий ID карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилди. Бошқа таклифлар
9 август 2024, 17:58

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйича миллий ID карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилди. Бошқа таклифлар

Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш, миллий ID карталарни ўзаро тан олиш, Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш, Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида кўп томонлама битим имзолаш — Шавкат Мирзиёев Остонадаги учрашувда нималарни таклиф қилди?

Президент Ўзбекистонга ташрифи кейинга қолдирилган Япония бош вазири билан қўнғироқлашди
9 август 2024, 17:06

Президент Ўзбекистонга ташрифи кейинга қолдирилган Япония бош вазири билан қўнғироқлашди

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. У мамлакатда кутилаётган цунами юзасидан хавотир билдирди ва Япония бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифини кечиктириш қарорини «тўлиқ тушунишини» билдирди.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди
9 август 2024, 15:36

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди. Бу давлат раҳбарига минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилди.

«Марказий Осиёнинг бугуни ва келажаги умумий саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ» — Шавкат Мирзиёев
9 август 2024, 15:27

«Марказий Осиёнинг бугуни ва келажаги умумий саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ» — Шавкат Мирзиёев

«Украина ва Яқин Шарқдаги воқеалар минтақанинг барқарор ривожланишига таъсир кўрсатяпти», — деди Шавкат Мирзиёев МО давлатлари раҳбарлари саммитида. Унинг айтишича, Марказий Осиёнинг «бугуни ва келажаги умумий саъй-ҳаракатлар ва минтақа манфаатларини биргаликда илгари суриш»га тайёрликка боғлиқ.

Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди (фото)
8 август 2024, 17:21

Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди (фото)

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалини очиб берди. Қосим-Жомарт Тоқаев буни «қозоқ халқининг ўзбек халқига бўлган алоҳида ҳурмати рамзи» деб атади. Фото.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг «Олтин Қирон» ордени билан тақдирланди
8 август 2024, 14:32

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг «Олтин Қирон» ордени билан тақдирланди

Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президентига «Олтин Қирон» («Олтин бургут») орденини топширди. Бу мукофот Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлик учун берилади. Фото.

Президент Рақобатни ривожлантириш концепцияси билан танишди. Асосий маълумотлар
5 август 2024, 21:29

Президент Рақобатни ривожлантириш концепцияси билан танишди. Асосий маълумотлар

Президентга рақобатни ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Энергетика, аэропорт хизматлари ва бошқа соҳалардаги 17 турдаги давлат монополияларини тугатиш кутилмоқда. Рухсатномалар ва лицензиялар мажбурий суғуртага алмаштирилади, табиий монополиялар соҳасида мустақил регуляторлар пайдо бўлади.

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди
5 август 2024, 14:31

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Шавкат Мирзиёев 10 кун давом этган меҳнат таътилидан қайтди. Жорий ҳафтада давлат раҳбари Қозоғистонда бўлиши ва «Марказий Осиё + Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради
31 июль 2024, 11:53

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Президент 7−8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. 9 август куни Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви ўтказилади.

Президент дзюдочи Диёра Келдиёровани Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
29 июль 2024, 06:17 1

Президент дзюдочи Диёра Келдиёровани Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев дзюдочи Диёра Келдиёровага қўнғироқ қилиб, уни Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритгани билан табриклади. Спортчи ўзининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг